Рамазонни қаршилаб (1 – қисм)
Listen now
Description
Азиз биродарлар, ака-укалар, муҳтарама опа-сингиллар! Ассалому алайкум ва роҳматллоҳи ва баракатуҳ! Яқинлашиб келган муборак Рамазон ойини Аллоҳ таоло барчамизга хайру баракотли қилсин. عن عبادة بن الصامت رضي الله عنه أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال يوما – وحضر رمضان – : «أتاكم رمضان شهر بركة يغشاكم الله فيه فينزل الرحمة ويحط الخطايا ويستجيب فيه الدعاء ينظر الله تعالى إلى تنافسكم فيه ويباهي بكم ملائكته فأروا الله من أنفسكم خيرا فإن الشقي من حرم فيه رحمة الله عز وجل». رواه الهيثمي والمنذري. Убода ибн Сомитдан ривоят. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазон келган куни дедилар: «Сизларга барака ойи бўлмиш Рамазон келди. Бу ойда Аллоҳ Ўз неъматлари билан сизларни сарафроз айлайди, раҳматини нозил қилади, хатоларни кечиради, дуоларни қабул этади. Бу ойда Аллоҳ сизларнинг мусобақангизга назар солиб туради ва сизлар билан Ўз малоикаларига фахрланади. Бас Аллоҳга ўзингизнинг яхши жиҳатингизни кўрсатингиз. Чунки бахтсиз кимса бу ойда Аллоҳ азза ва жалланинг раҳматидан маҳрум бўлган кимсадир». Устозлар, ота-оналар, даъватчилар, имомлар, уламолар ва раҳбарларнинг зиммаларидаги муҳим вожиботлардан бири Рамазон олдидан керакли тавсияларини бериш ва бу муборак ой давомида ҳам насиҳатлар қилиб туришдир. Уламоларнинг бу ой муносабати билан қилган тавсиялари: 1. Тиловат; 2. Зикр; 3. Истиғфор; 4. Садақа; 5. Даъват; 6. Дарс; 7. Умра.
More Episodes
عن أم المؤمنين عائشة رضي الله عنها قالت: «كَانَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم إِذَا دَخَلَ الْعَشْرُ شَدَّ مِئْزَرَهُ، وَأَحْيَا لَيْلَهُ، وَأَيْقَظَ أَهْلَهُ». متفق عليه. Уммул муъминин Оиша онамиз розияллоҳу анҳо айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазон ойининг охирги ўн...
Published 03/03/22
Published 03/03/22
عَنْ عُبَادَةَ بْنِ الصَّامِتِ قَالَ: خَرَجَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لِيُخْبِرَنَا بِلَيْلَةِ الْقَدْرِ فَتَلَاحَى رَجُلَانِ مِنْ الْمُسْلِمِينَ. فَقَالَ خَرَجْتُ لِأُخْبِرَكُمْ بِلَيْلَةِ الْقَدْرِ فَتَلَاحَى فُلَانٌ وَفُلَانٌ فَرُفِعَتْ، وَعَسَى أَنْ يَكُونَ خَيْرًا لَكُمْ،...
Published 03/03/22