Description
Uzbek(Ўзбек) - "Jesus: Teacher and Healer".3gp / Yзбекский - "Иисус: Учитель и Целитель".3gp //1 КОРИНФЛИКЛАР 13 - Севги — энг олий хислат1. Агар мен инсонларнинг ва фаришталарнинг тилларида гапирсам–у, лекин севгим бўлмаса, жаранглайдиган мис чолғу, янграйдиган зил бўлиб қоламан. 2. Агар менда Худонинг сўзини етказиш инъоми бўлса, бутун сирлардан воқиф бўлиб, ҳар қандай билимга эга бўлсам, агар тоғларни кўчирадиган имонга эга бўлсам–у, лекин севгим бўлмаса, мен ҳеч нарсага арзимас инсон бўлиб қоламан. 3. Бор мулкимни муҳтожларга тақсимлаб берсам, менга шараф келтирсин деб, ҳатто қийноқларга рози бўлсам–да, лекин севгим бўлмаса, буларнинг менга фойдаси йўқ.4. Севги сабр–тоқатли ва меҳрибондир. Севги ҳасад қилмайди, мақтанмайди, кеккаймайди. 5. Севги одобсизлик қилмайди, худбинлик қилмайди, аччиқланмайди, кек сақламайди. 6. Севги ноҳақликдан севинмайди, аксинча, ҳақиқат қарор топганда шодланади. 7. Севги ҳар нарсани кўтаради, ҳеч қачон ишончини йўқотмайди, ҳар қандай шароитда умид сақлайди, ҳар нарсага тоқат қилади.8. Худонинг сўзини етказиш инъоми ҳам, номаълум тилларда гапириш инъоми ҳам йўқ бўлади, билим ҳам бартараф бўлади. Севги эса асло адо бўлмайди. 9. Мана, ҳозир билимимиз тўлиқ эмас, Худонинг сўзини етказиш қобилиятимиз ҳам чекланган. 10. Камолот зоҳир бўлганда эса тўлиқсиз нарсалар бартараф бўлади. 11. Болалик пайтларимда мен бола каби гапирардим, бола каби фикр қилардим, бола каби мулоҳаза қилар эдим. Вояга етгач, болаликни ташладим. 12. Шу сингари, биз ҳозир хира ойна орқали кўргандай бўляпмиз, аммо вақти келганда аниқ кўрамиз. Ҳозирги билганларим тўлиқ эмас. Ўша пайтда эса Худо мени тўлиқ билгани каби мен ҳам ҳамма нарсани тўлиқ тушунаман.13. Мана бу уч нарса бор: ишонч, умид ва севги. Севги эса энг аълосидир.
Узбекская, Северная | Евангелие от Иоанна 19: 1-18.mp4 / Uzbek, Northern | Gospel of John 19: 1-18.mp4 //1 КОРИНФЛИКЛАР 15 - Исо Масиҳ ўликдан тирилгани ҳақида1. Биродарларим, мен ўзим сизларга етказган Хушхабарнинг моҳиятини яна бир бор эслатиб ўтмоқчиман. Сизлар бу Хушхабарни қабул қилдингиз,...
Published 01/24/23
Узбекская, Северная | Евангелие от Иоанна 19: 19-42.mp4 / Uzbek, Northern | Gospel of John 19 : 19-42.mp4
Published 01/24/23