Христиан өзбектердин сыйынуусу - "Мен сага ыраазымын Иса".mp4 / Christian Uzbek Worship - "I Am Grateful For You Jesus".mp4
Description
Xristian O'zbeklar Ibodat - "Iso Sendan Minnatdorman".mp4 / Песня Кристиана Узбектердина"Благодарю Тебя Иисус".mp4 //1 КОРИНФЛИКЛАР 15 - Исо Масиҳ ўликдан тирилгани ҳақида1. Биродарларим, мен ўзим сизларга етказган Хушхабарнинг моҳиятини яна бир бор эслатиб ўтмоқчиман. Сизлар бу Хушхабарни қабул қилдингиз, у имонингизнинг асосидир. 2. Ўша Хушхабар орқали нажот топасиз, аммо сизлар мен айтган ўша Хушхабар орқали етишган имонингизда маҳкам туришингиз керак, акс ҳолда, имонингиз бекор бўлади.3. Менга берилган энг муҳим таълимотни сизларга етказдим. Бу таълимот қуйидагичадир: Муқаддас битикларга мувофиқ 15:3 Муқаддас битикларга мувофиқ — Луқо 24:25-27, 32, 44-48 га қаранг. Одатда Эски Аҳд китоблари тўпламига нисбатан Муқаддас битиклар ибораси ишлатилган., Масиҳ гуноҳларимиз учун ўлган. 4. Кейин У дафн қилинди, учинчи куни эса тирилди. Буларнинг ҳаммаси Муқаддас битикларга мувофиқ содир бўлди. 5. Аввал У Бутрусга 15:5 Бутрус — юнонча матнда Кифас, Бутруснинг орамийча исми (Юҳанно 1:42 га қаранг)., сўнгра ўн икки шогирдига кўринди. 6. Ундан кейин бир вақтнинг ўзида беш юздан кўпроқ биродарларга кўринди. Уларнинг аксарияти ҳозирга қадар тирик, баъзилари эса дунёдан кўз юмиб кетганлар. 7. Ундан сўнг Масиҳ Ёқубга 15:7 Ёқуб — Исонинг шогирди Ёқуб эмас, балки Қуддусдаги жамоатнинг етакчиси ва Исонинг укаси Ёқуб назарда тутилган (Марк 6:3, Ҳаворийлар 15:13, 21:18, Галатияликлар 1:18-19 га қаранг). ва қолган барча ҳаворийларга кўринди. 8. Мен ривожланмай қолган бир ҳомиладай бўлсам–да, ниҳоят менга ҳам кўринди 15:8 Мен ривожланмай қолган бир ҳомиладай бўлсам–да, ниҳоят менга ҳам кўринди — Исо Масиҳ ер юзида фаолият олиб борганда, унинг ўн иккита танлаб олган шогирди бор эди. Улар ҳаворий деб ном олган. Аммо Павлус ўша дастлабки ҳаворийлардан бири эмас эди. У фавқулодда ҳаворийлар қаторига қўшилган. У жамоатни қувғин қилиб юрган пайтларда, кутилмаганда ва ғаройиб тарзда имонга келган. Ҳаворийлар 9:1-19 га қаранг..9. Ахир, мен ҳаворийларнинг энг арзимасиман, ҳаворий деб аталишга ҳам лойиқ эмасман, чунки мен Худонинг жамоатини қувғин қилардим. 10. Аммо Худонинг инояти туфайли энди ҳаворийман. Унинг менга кўрсатган инояти зое кетмади, зеро, мен ҳаворийларнинг ҳаммасидан ҳам кўпроқ меҳнат қилдим. Лекин аслида меҳнат қилган мен эмас