Description
Өзбек Түндүк - "Эки жол".mp3 / Yзбекский северный - "Две дороги".mp3 //ЮҲАННО 1 - Калом ва Нур1. Азалда Калом 1:1 Калом — юнонча матнда логос. Бу юнонча сўз яҳудийлар учун ҳам, юнонлар учун ҳам муҳим аҳамиятга эга. Юнон файласуфлари бу сўзни ишлатганларида нафақат оғиздан чиққан сўзни, балки ҳали тилга олинмаган, хаёлдаги фикрни ҳам назарда тутганлар. Улар бу сўзни коинотга нисбатан ишлатганларида, бутун коинотни бошқариб турган, борлиқ асосидаги илоҳий онгни назарда тутганлар. Баъзи юнонлар логос сўзини коинот манбаи ва ижодкори бўлган бош Худога нисбатан ишлатганлар. Кўп юнонзабон яҳудийлар логос сўзини Худонинг донолигига ёки Худонинг каломига нисбатан ишлатганлар, баъзан эса Худонинг бу дунёдаги ишларини амалга оширадиган илоҳий зот тимсолида тасаввур қилганлар. Шулардан кўриниб турибдики, Юҳанно бу ўринда яҳудийларга ҳам, юнонларга ҳам тушунарли бўлган сўзни ишлатган. бор эди. Калом Худо билан бирга эди, Калом Худо эди.2. Азалда У Худо билан бирга эди.3. Бутун борлиқ Калом орқали яратилган 1:3 Бутун борлиқ Калом орқали яратилган — Забур 32:6, 9, Колосаликлар 1:15-17, Ибронийлар 1:2-3 га қаранг., Усиз яратилган бирон нарса мавжуд эмас.4. Калом ҳаёт манбаи эди,Бу ҳаёт инсонларнинг Нури эди.5. Нур зулматда порлайди, Ахир, зулмат Нурни енголмади.6. Худо Яҳё исмли бир одамни юборди. 7. Яҳё Нур ҳақида шаҳодат қилгани келган эди, токи ҳамма унинг шаҳодати орқали имон келтирсин. 8. Яҳёнинг ўзи Нур эмас эди, у фақат Нур ҳақида шаҳодат қилгани келганди. 9. Ҳар бир одамни ёритадиган ҳақиқий Нур дунёга келаётган эди 1:9 Ҳар бир одамни ёритадиган ҳақиқий Нур дунёга келаётган эди — ёки Бу Нур ҳақиқий Нур эди, У дунёга келган ҳар бир одамни ёритарди. Бу ўриндаги юнонча гапни юқоридагидай икки хил маънода тушуниш мумкин, аммо китобнинг кейинги оятларидан кўриш мумкинки, муаллиф дунёга келаётган ибораси остида, ҳақиқий Нурга, яъни Исо Масиҳга ишора қилган (12:46 га қаранг, яна 6:14, 9:39, 11:27, 16:28 га қаранг)..10. Ҳа, Калом дунёда эди, Дунё У орқали яратилганди, Бироқ дунё Уни танимади.11. У Ўз юртига келди, Лекин Ўз халқи Уни қабул қилмади.12. Аммо Уни қабул қилганларнинг ҳаммасига, Унга имон келтирганларга, У Худонинг фарзанди бўлиш ҳуқуқини берди.13. Улар тана хоҳишидан эмас, Эр хоҳишидан ҳам эмас, Табиий йўл