O'zbek Shimoliy - "Iso: Rabbiy va Najotkor".3gp / Uzbek Nothern - "Jesus: Lord and Saviour".3gp
Listen now
Description
Өзбек Түндүк - "Иса: Мырза жана Куткаруучу".3gp / Yзбекский Cеверный - "Иисус: Господь и Спаситель".3gp //1 КОРИНФЛИКЛАР 13 - Севги — энг олий хислат1. Агар мен инсонларнинг ва фаришталарнинг тилларида гапирсам–у, лекин севгим бўлмаса, жаранглайдиган мис чолғу, янграйдиган зил бўлиб қоламан. 2. Агар менда Худонинг сўзини етказиш инъоми бўлса, бутун сирлардан воқиф бўлиб, ҳар қандай билимга эга бўлсам, агар тоғларни кўчирадиган имонга эга бўлсам–у, лекин севгим бўлмаса, мен ҳеч нарсага арзимас инсон бўлиб қоламан. 3. Бор мулкимни муҳтожларга тақсимлаб берсам, менга шараф келтирсин деб, ҳатто қийноқларга рози бўлсам–да 13:3 …менга шараф келтирсин деб, ҳатто қийноқларга рози бўлсам–да… — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида баданимни ёндиришга топширсам–у., лекин севгим бўлмаса, буларнинг менга фойдаси йўқ.4. Севги сабр–тоқатли ва меҳрибондир. Севги ҳасад қилмайди, мақтанмайди, кеккаймайди. 5. Севги одобсизлик қилмайди, худбинлик қилмайди, аччиқланмайди, кек сақламайди. 6. Севги ноҳақликдан севинмайди, аксинча, ҳақиқат қарор топганда шодланади. 7. Севги ҳар нарсани кўтаради, ҳеч қачон ишончини йўқотмайди, ҳар қандай шароитда умид сақлайди, ҳар нарсага тоқат қилади.8. Худонинг сўзини етказиш инъоми ҳам, номаълум тилларда гапириш инъоми ҳам йўқ бўлади, билим ҳам бартараф бўлади. Севги эса асло адо бўлмайди. 9. Мана, ҳозир билимимиз тўлиқ эмас, Худонинг сўзини етказиш қобилиятимиз ҳам чекланган. 10. Камолот зоҳир бўлганда эса тўлиқсиз нарсалар бартараф бўлади. 11. Болалик пайтларимда мен бола каби гапирардим, бола каби фикр қилардим, бола каби мулоҳаза қилар эдим. Вояга етгач, болаликни ташладим. 12. Шу сингари, биз ҳозир хира ойна орқали кўргандай бўляпмиз, аммо вақти келганда аниқ кўрамиз. Ҳозирги билганларим тўлиқ эмас. Ўша пайтда эса Худо мени тўлиқ билгани каби мен ҳам ҳамма нарсани тўлиқ тушунаман.13. Мана бу уч нарса бор: ишонч, умид ва севги. Севги эса энг аълосидир.
More Episodes
Кыргызча сыйынуу ыры- "Ар бир киши тизе бүтөт".mp4 / Kyrgyz Worship Song- "Everyone Kneels".mp4==== "Слова жизни", "Хороший Новости", "Евангельские песни" - Основные языки, на которых говорят в Кыргызстане======== "Words of Life", "Good News", "Gospel Songs" - The Main Languages Spoken in...
Published 01/22/23